«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон» мультимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида «Қашғар-Ўш-Андижон-Ғалаба-Ҳайратон» янги транзит йўналиши бўйлаб юк поездини синов ўтказиш бошланди. Юк таркибига озиқ-овқат, маиший техника ва хўжалик моллари киради.
Ўзбекистон илк бор Покистоннинг Карачи порти орқали Ҳиндистонга транзит юк жўнатди. Покистон 2021 йилнинг ноябридан бошлаб Ўзбекистонга транзит юк ташуви учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирганди.
Ҳиндистонлик трейдер Покистон ва Афғонистон орқали биринчи транзит жўнатмани Ўзбекистонга жўнатди. 16 март куни 140 тонна юк — асосан шакар ортилган юк машиналари карвони Кобулдан Тошкентга йўл олган. Бунгача жўнатма Мумбай, Карачи ва Торхам шаҳарларидан ўтган. Ушбу жўнатма «тўртта давлатнинг ҳеч бирида ҳукумат иштирокисиз амалга оширилган"и айтилди.
Президент қарори билан Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди. Мазкур ҳужжат 2021 йилнинг 15 июлида Покистон бош вазири Имрон Хоннинг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг